UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  1 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  9 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0

"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар! Жамоанинг 4 нафар юлдузи машғулотларга қайтди Янгиликлар

"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар! Жамоанинг 4 нафар юлдузи машғулотларга қайтди

"Ливерпуль" клубининг 4 нафар жароҳатланган футболчиси яна машғулотларда иштирок этади.

Бу Юрген Клопп учун жамоани кучайтиришда катта ёрдам бўлиши мумкин. Виржил ван Дейк, Роберто Фирмино, Диогу Жота ва Артур Мелодан иборат Мерсисайд клубининг квартети пайшанба кунги машғулотларда кўриниш берди. Улар асосий жамоага қайтишга жуда яқин.

"Қизиллар" мавсумнинг кўпгина қисмида кетма-кет жароҳатлардан азият чекди, яқин орада юқоридаги тўртлик ўз жисмоний ҳолатига қайтганида жамоа устозида танлов имконияти анча кўпаяди.

Эндигина сафга қайтган ўйинчилар душанба оқшомида бўлиб ўтадиган дербига тайёр бўла олмаслиги мумкин, бироқ улар "Энфилд"даги катта ўйин олдидан Клоппга майдонга туша олишларини исботлашига умид қилинмоқда.

18 февраль куни "Ньюкасл"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган ўйинда улар дастлабки таркибга киришга ҳаракат қилишлари аввалгисига нисбатан реалроқ туюлмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика