"Ливерпуль" Жотани йўқотди

Sherzod Nurmatov
17 фев 2022, 19:03
Мерсисайдликлар вингери Диогу Жота жароҳат сабаб сафдан чиқди.

"Қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп футболчининг тўпиғида муаммо борлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Интер" билан ўйин (2:0) танаффусида алмаштирилган эди.

Жота жорий мавсумда "Ливерпуль" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports Illustrated

Сўнгги янгиликлар

Барча ›