"Ливерпуль" Германия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда
20 дек 2019 10:44
Янгиликлар
"Ливерпуль" Германия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда
"Байер" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кай Хаверцга "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Клублар трансфер борасида музокаралар олиб боришган.
"Байер" футболчиси учун 110 миллион фунт талаб қилмоқда. 20 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
Шу сабаб "фармацевтлар" германиялик футболчини камроқ маблағ эвазига қўйиб юборишга мажбур бўлишади.
Хаверц жорий мавсум Бундеслигада 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар