"Ливерпуль" "Барселона" футболчисини нишонга олди

Mirjalol Normatov
15 фев 2019, 21:55
"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчиси Малкомнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Le 10 Sport" хабарига кўра, мерсисайдликлар футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтидаёқ сотиб олишмоқчи. Унинг хизматларига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" каби футболчилар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

21 ёшли Малком ўтган ёзда 41 миллион евро эвазига "Бордо"дан "Барселона"га ўтганди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

У бу мавсумда барча турнирларда 14 ўйинда қатнашиб, 1 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le 10 Sport