UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  10 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0

"Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлубиятга учратди

Англия чемпионати 3-тур доирасидаги "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" учрашуви якунланди.

Англия премьер-лигаси. "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:1

"Энфилд" стадиони.  

Голлар: Жоэль Матип (41), Муҳаммад Салоҳ (49-П), Муҳаммад Салоҳ (59), Лукас Торрейра (85).


"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.

"Арсенал" – Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гюндози, Жака, Себальос, Уиллок, Пепе, Обамеянг.

Ливерпуль

Жоэль Матип - 41', Мохамед Салах - 49', Мохамед Салах - 58'

Премьер-лига . 3-тур

24/08/2019, 22:30

1
:
3
Тугади

Арсенал

Лукас Торрейра - 85'

Стадион: Anfield, 53298 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
41'  Жоэль Матип
41'  Трент Александер-Арнолд
49'  Мохамед Салах
58'  Мохамед Салах
58'  Фабиньо
69'  Джорджиньо Вейналдум (Джеймс Милнер)
77'  Садио Мане (Алекс Окслейд-Чемберлен)
86'  Роберто Фирмино (Адам Лаллана)
90'  Фабиньо
48'  Давид Луис
61'  Дани Себальос (Лукас Торрейра)
81'  Джо Уиллок (Александр Ляказетт)
85'  Лукас Торрейра
86'  Маттео Гендузи (Генрих Мхитарян)


- Ўйин "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланди.

- Бугунги ўйинни стадиондан бевосита 53298 мухлис томоша қилди.

90+3. Сариқ карточка! Ван Дейк тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Ҳар иккала жамоа сафида ўзгариш. "Ливерпуль"да Фирминьо ўрнига Лаллана майдонга тушган бўлса, "Арсенал" сафида Мхитарян Гюндозини алмаштирди.

85. ГООООООЛЛЛ! Ўйин сўнггига яқин захирадан майдонга тушган Лукас Торрейра ҳисобни қисқартирди. Ярим ҳимоячининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Адриан қайтара олмади.

- Катта эҳтимол билан ушбу турдан сўнг очко йўқотмаган жамоа атиги биттани ташкил қилади. Бу ҳам бўлса бугунги ўйинда ғалаба қозонаётган "Ливерпуль".

81. Унаи Эмери майдонга Уиллок ўрнига Александр Ляказеттни туширди.

77. "Ливерпуль"да навбатдаги ўзгариш. Садио Мане ўз ўрнини Алекс Окслейд-Чемберленга бўшатиб берди.

76. Ҳозирга келиб "Арсенал" тўп билан бирозгина кўпроқ муомала қилмоқда. Лекин, айтарли бир вазият яратилганича йўқ.

69. Клопп дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Жеймс Милнер Жоржиньо Вейналдумни алмаштирди.

67. Ўйин бироз сокинлашди. "Арсенал" тақдирга тан берган кўринади, "Ливерпуль" эса ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

61. Унаи Эмери дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Майдонга Дани Себальоснинг ўрнига Лукас Торрейра туширилди.

59. ГООООООООЛ!!! Муҳаммад Салоҳ дубл қайд этмоқда. "Арсенал" ҳимоячиси Давид Луиз осонгина алданди, Салоҳ эса бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини қийинчиликсиз ишғол қилди.

56. Зарбалар бўйича статистика ҳам "қизиллар" тарафида. 21-6

52. Обамеянг!!! "Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Обамеянг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Форвард бу ерда жуда бўш ҳаракат қилди.

49. ГООООООООЛ! Муҳаммад Салоҳнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди. Мисрлик дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

48. Пенальти!! Давид Луиз Муҳаммад Салоҳнинг либосидан ушлаб қолди. Ҳакам эса иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ўзгариш йўқ.  

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди. 1-тайм шубҳасиз "Ливерпуль"нинг устунлиги остида ўтди.

41. ГООООООООЛЛ! "Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип бурчакдан узатилган тўпни бош билан Ленонинг дарвозасига жойлаб қўйди.

40. "Ливерпуль" яна бир ҳужуми бесамар кетди. Муҳаммад Салоҳнинг жарима майдончаси ичида ўгирилиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.

34. Николя Пепе! Ивуарлик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Лекин, Пепенинг бўш зарбаси туфайли ажойиб вазият голга айланмай қолди.

31. Пепе!!! "Арсенал"нинг янги ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

26. Ҳозирча устунлик майдон эгалари тарафида. Унаи Эмери шогирдлари эса ўз имкониятларини қарши ҳужумда синаб кўришмоқда.

20. Хавфли вазият! Себальоснинг хатосидан Садио Мане унумли фойдалана олмади. Тўпнинг тўғри Ленонинг қўлига келиб тушди.

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 56% - 44%

11. Адрианнинг қўпол хатосидан сўнг дарвоза очиқ қолган эди. Аммо, Обамеянгнинг берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

- Дастлабки икки турда фақатгина "Ливерпуль" ва "Арсенал" жамоалари юз фоизли натижа қайд этишган. Демак, бугун уларнинг сони биттага қисқаради, балки иккала жамоа ҳам очко йўқотар.

5. Ҳозирча кутилганидек тўпга "Ливерпуль" эгалик қилмоқда. "Арсенал" эса дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорликка аҳамиятини қаратган.

1. Учрашув бошланди! 

- Ўйин бошланишига бир неча сониялар қолди.

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Лондондаги "Энфилд" стадионида "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" иштирокида Англия Премьер-лигасининг навбатдаги баҳси старт олади. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика