"Ливерпуль" янги ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин

28 ноя 2026, 13:41
"Монако"да ўйнаётган сенегаллик ярим ҳимоячи Ламин Камара қишда "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, январь ойида мерсисайдликлар 22 ёшли футболчини сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Клуб ёзда футболчининг "Челси"га ўтиши барбод бўлганидан жуда хурсанд эди ва вазиятдан фойдаланишга тайёр эди. Қайд этилишича, "кўклар" энди "Борнмут"дан Алекс Скотт трансферига эътибор қаратмоқда, шунинг учун "Ливерпуль"да жуда яхши имкониятлар бор. Бундан ташқари, "Монако"нинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги клубни Камарни сотишга ундамоқда.

Жорий мавсумда Камара барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: x.com/JacobsBen