ОЧЛ-2. "Насаф" меҳмонда "Ал Халдия" билан нурсиз дуранг ўйнади

16 сен 2026, 22:50
Осиё Чемпионлар лигаси-2 1-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

ОЧЛ-2. 1-тур

16 сентябрь, 2026 йил. Риффа, "Баҳрайн Миллий" стадиони

"Ал Халдия" (Баҳрайн) — "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

Ҳакамлар: Виват Жумпаоон, Паттарапонг Кижсатит, Чотравее Тонгдуанг (Таиланд), Маҳмуд Ал-Савалмеҳ (Иордания)

Назоратчи: Абдулла Муҳаммад Блаидаҳ (Қатар)

Комиссар: Бассем Эл-Зуҳаири (Ливан)

"Ал Халдия": 33.Муҳаммад Эл-Ғарабли, 3.Муҳаммад Адель, 6.Валид Саббар (2.Сайед Дия Саид, 78’), 9.Глейсон Уилсон (17.Ҳазза Али, 87’), 15.Рашид Бумессус, 20.Сайф-Эддин Буҳра (7.Низар Эль-Отмани, 78’), 21.Доминик Менди, 24.Дарко Велковски, 25.Домагой Дроздек, 28.Патрик Масвангани (11.Яя Ал-Ҳаж Усман, 78’), 30.Уссама Фраж

Захира: 1.Муҳаммад Ал-Ҳаллақи, 41.Рикардо Мануэль, 5.Сейдина Дабо, 8.Клайд О'Коннелл, 10.Маҳди Ҳумаидан, 14.Бадар Башир, 23.Абдельҳак Ассаль

"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Акромжон Комилов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 79’), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобур Абдиҳолиқов (20.Юсуф Отубанжо, 78’), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 70.Аббосжон Ғуломов, 92.Умарбек Эшмуродов

Захира: 82.Асилбек Нўъмонов, 34.Асадбек Рамилов, 40.Беҳруз Соатов, 76.Зафар Садуллаев, 77.Паата Гудушаури, 80.Давронбек Усмонов

Огоҳлантиришлар: 45 - Рашид Бумессус

90+4. Ўйин якунланди.

90+4. Алининг зарбаси кучсиз чиқди.

90+1. Отубанжонинг жарима майдончаси ичида берган зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари асосан майдон марказида кечмоқда.

81. Қаршиликлар қисқа танаффус ва ўзгаришлардан сўнг ҳужумда фаолликни оширмоқда.

79. Мезбонларда учта, меҳмонлар - “Насаф”да иккита ўзгариш амалга оширилди.

76. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

2026-09-16 22.38.11.jpg

70. Ҳар икки жамоанинг охирги 10 дақиқадаги ҳужуми хавфли тус олмаяпти.

61. Яна бир зарба кўрдик Бумессус ижросида, буниси ҳам аниқ бўлмади.

60. Бумессуснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

55. Умар Эшмуродовнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

54. Буҳранинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

52. Мезбонларда ҳужум кўрдик, Неъматов дарвоза томон йўлланган зарбасини бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи кучсиз чиқди.

44. Абдихолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди.

40. Акром Комиловнинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

2026-09-16 22.33.52.jpg

36. Мезбонлар яна ҳужум уюштиришга интилмоқда, бироқ хавфли тус олмаяпти.

31. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

26. Валид Саббар Неъматовнинг устидан тўпни тушириб қўймоқчи бўлди, аммо кучсиз чиқди зарба.

25. Ойбек Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

18. ТВ трансляциясида Рўзиқул Бердиевнинг кўрсатмалари эшитилиб турибди: “Али, атрофга қара”, деган кўрсатма кўп эҳтимол Алибек Давроновга айтилмоқда.

14. Дроздекнинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, Неъматовнинг қўлига бориб тушди.

7. Шала катта тезликда олдинга ўтаётганда рақиблар тоомнидан тўхтатилди.

5. Илк дақиқалардан мезбонлар фаол. Дарвоза томонга берилган зарбани қаршилик ҳимоячилари бартараф эта олишди.

1. Ўйин бошланди.

2026-09-16 22.33.37.jpg2026-09-16 22.33.35.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Осиё Чемпионлар лигаси-2 1-туридан ўрин олган "Ал Халдия" — "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia