UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  4 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  13 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Лиу Чун Фаи: “Ўзбекистон биздан кучли эмасди” Янгиликлар

Лиу Чун Фаи: “Ўзбекистон биздан кучли эмасди”

Ўзбекистон – Гонконг (1:1) учрашувидан сўнг дастлаб гонконгликлар устози Лиу Чун Фаи ўз фикрларини билдирди.
“Бугун зўр натижага эришдик, руҳий томондан рақибдан кучли эдик. Ҳамма ўйинчилар кўрсатмаларимга амал қилди. Улар билан фахрланаман. Ўйлайманки ватандошларимиз биздан хурсандлар. Биз ҳақиқий гонконгликларнинг матонатини кўрсатдик ва улар учун жонимизни бериб ўйнадик”, - деб гап бошлади Лиу Чун Фаи.

- Ўзбекистан ўз даражасидан паст ўйнадими ёки Гонконг ўз даражасидан юқори?
- Ўзбекистон биздан зўр эмас. Улар бизни ҳимоямизни ёриб ўтишлари қийин бўлди. Кучли жамоа ёриб ўтиши керак. Улар учун афсусдаман аввал ҳам юта олишмаган эди.

- Танаффусда шогирдларингизга нима дедингиз?
- Шунчаки гол ўтказмаслигимиз кераклигини айтдим. Асосий эътиборни ҳимояга қаратдик ва бу самарасини берди. Бугун менталитетимиз эвазига очко олдик. Ўзбекистоннинг ҳужумларини бартараф қилишимиз сабаби руҳий кучлилигимизда эди.

- Осиё ўйинларида мақсадингиз қандай?
- Имкон қадар узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.

- Гонгконг ҳужум қилишни ҳам биладиган жамоа. Буни битта вазият билан исботлади. Нима учун ютиш учун ҳужум қилмадингиз?  
- Ўзбекистон биздан анча юқорида. Уларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмас эди.

- Бангладеш – Афғонистон (1:0) учрашуви ҳақида фикрингиз.
- Афғонистон кучли эди. Энди биз улар билан ўйнаймиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мазкур ўйин бизни жадвалдаги ҳолатимизга ойдинлик киритади.


Нодирхўжа Юлдашев 
Инчеон шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика