UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Литвага қарши ўйин, мундиалга тайёргарлик борасида Равшан Элибоев қандай фикрда? Янгиликлар

Литвага қарши ўйин, мундиалга тайёргарлик борасида Равшан Элибоев қандай фикрда?

12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон чемпионати старти олдидан футзалчиларимиз Литвага қарши сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувдан сўнг терма жамоамиз дарвозабони Равшан Элибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу ўйин жахон чемпионатидан олдинги охирги ўртоқлик учрашуви эди”, - дея сўз бошлади Элибоев. Шунга қарамай, биз ушбу учрашувда ҳар хил тактикаларимизни синовдан ўтказдик. Бу ўйинда ҳисоб биз учун муҳим эмас эди. Рақибимиз Литва эса ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргани сезилди".

Литва терма жамоаси ҳақида

“Бу Испания ёки Аргентина даражисидаги терма жамоа эмас. Биз шу даражадаги терма жамоалар билан қай тариқа ўйин намойиш этишни синовдан ўтказиб олдик. Камчиликларимиз ва ютуқ томонларимизни аниқлаб олдик.

Терма жамоанинг тайёргарлиги хусусида

“Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатига 200 фоиз тайёр деб ўйлайман. Насиб қилса, буни биз мусобақа давомида ўз ўйинимиз билан исботлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги барча рақибларимизни қуръа ташланганидан буён ўрганишда давом этмоқдамиз. Бу турнирда бирорта кучсиз терма жамоа йўқ.
Гуруҳдошларимиз Россия, Гватемала ва Миср терма жамоаларининг ҳар бири кучли ва ўз ўйин услубига эга", - дейди Равшан Элибоев. 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика