Навбатдаги триллер, бу сафар Монакода. 1-бўлимда 4 та гол, урилмаган пенальти, қизил карточка. Бир киши кам бўлиб ўйнаган “Монако” “Лион”ни мағлуб этди
05 фев 2018 02:58
Янгиликлар
Навбатдаги триллер, бу сафар Монакода. 1-бўлимда 4 та гол, урилмаган пенальти, қизил карточка. Бир киши кам бўлиб ўйнаган “Монако” “Лион”ни мағлуб этди
Франция чемпионатининг 24-турида “Монако” “Лион”ни қабул қилди.
Ўйин жуда шиддатли кечди. Биринчи бўлимда “Лион”нинг кетма-кет йўллаган иккита голи Мариано Диас ҳамда Бертран Траоре ҳисобига ёзилди. “Монако” эса биринчи бўлимнинг ўзида Бальде Кейта ва Фалькаонинг голлари билан жавоб қайтарди. Биринчи бўлим охирида Бальде Кейта майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасида Рони Лопес томонидан киритилган гол “Монако”га муҳим уч очкони тақдим этди.
Монако Бальде Кейта - 31', Радамель Фалькао - 37', Рони Лопес - 88' |
Лига 1 . 24-тур 05/02/2018, 01:00 2
:
3
Тугади
|
Лион Мариано Диас - 12', Бертран Траоре - 27' |
Стадион: Stade Louis II, Monaco, 10301 томошабин
Бош ҳакам: Benoit Bastien
45'
90'
Фикрлар