"Лидс" "Барселона"дан 55 миллион евро талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
19 июн 2022, 15:35
"Лидс" ярим ҳимоячиси Рафиньянинг трансферидан қанча маблағ ишлаб олишни режалаштираётгани очиқланди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, инглиз клуби "Барселона"дан 55 миллион евро талаб қилмоқда ва нархни бошқа туширмоқчи эмас.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти февраль ойидаёқ футболчининг агенти Деку билан келишиб бўлган, аммо "Лидс" вингернинг кетишига қарши чиқмоқда.

Рафинья ўтган мавсум АПЛнинг 35 ўйинида қатнашиб, 11 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal