

Бу ҳақда каталонияликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.

19 ёшли испаниялик футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 8 ёшидан бери каталонияликлар тизимида тўп тепиб келмоқда. Ҳимоячи асосий жамоа сафида 2026 йил 10 март куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши баҳсда дебют қилган эди.
Эспарт "Барселона" таркибида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



