

Франция Лига 1нинг 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган "Пари Сен-Жермен" ва "Ле-Ман" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Баҳсни Матьё Вернис бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.
19-дақиқада ПСЖ ҳимоячиси Лукас Бералдо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 54-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Луи Мафута Матвей Сафонов дарвозасини ҳаволатиб йўлланган зарба билан ишғол қилди. 61-дақиқада вингер Хвича Кварацхелия парижликларни яна олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада эса майдон эгаларининг янги аъзоси Магнес Аклиуш учинчи голни урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+3-дақиқада ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэ пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Ушбу муваффақиятдан сўнг ПСЖ очколари сонини 11 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. 6 очкога эга "Ле-Ман" эса 12-поғонада қолди.



