МЮ собиқ футболчиси Эррера учинчи лигадаги "Сарагоса"да нима учун бепул ўйнаётганини тушунтирди

Aslanov Jasurbek
20 окт 2026, 01:17
"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Андер Эррера Испаниянинг учинчи дивизионида тўп сураётган "Сарагоса" жамоасига кўчиб ўтгани ва нима учун бепул ўйнаётгани сабабларини очиқлади.

ОАВ маълумотларига кўра, футболчи қонун бўйича иш ҳақи олиши шарт бўлгани сабабли ўз маошининг барча қисмини клуб фондига ўтказиб бермоқда.

— Нима учун бундай йўл тутдим? Эҳтимол, гап тарихимиздаги энг оғир дамлар ҳақида кетаётгандир. “Сарагоса” 75 йил ичида илк бор учинчи дивизионга тушиб кетди. Мен қайтиб келиб, ёрдам беришни — жамоани қайтадан профессионал футболга қайтаришни хоҳладим. Мен бу клубдан жуда қарздорман.

“Сарагоса” бўлмаганида, мен ҳеч қачон профессионал футболчи бўлолмасдим. Энди эса, шундай оғир даврда, мухлислар билан биргаликда жамоага ёрдам бериш масъулияти бўйнимизда турмоқда... Мен бепул ўйнашни, бепул ёрдам беришни хоҳладим. Ўз жамоамга, ўз шаҳримга ёрдам беришни истадим, — деди Эррера Rio Ferdinand Presents YouTube каналидаги кўрсатувда.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Rio Ferdinand Presents