Эррера ПСЖ билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди. Хавбек "Атлетик"га қайтади
24 авг 2022 17:17
Янгиликлар
Эррера ПСЖ билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди. Хавбек "Атлетик"га қайтади
Ярим ҳимоячи Андер Эррера ПСЖдан кетади.
Журналист Лоик Танзининг хабарига кўра, 33 ёшли ўйинчи клуб билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.
Ярим ҳимоячи фаолиятини "Атлетик"да давом эттиради. У ушбу жамоада 2011-2014 йиллар давомида ўйнаган.
Эррера ПСЖга 2019/20 йилги мавсум олдидан "Манчестер Юнайтед"дан ўтган. У Париж клуби билан биргаликда еттита соврин, жумладан икки бор Франция чемпионатида ғолиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар