UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  0 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  4 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  4 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8

Либерия президенти ва "Олтин тўп" соҳибининг ҳаёт қоидалари Янгиликлар

Либерия президенти ва "Олтин тўп" соҳибининг ҳаёт қоидалари

Теглар :  Жорж Веа
Инсонларни унвонига қараб ажратишни ёмон кўрадиган, европалик бўлмаган илк "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланган, Африканинг 3 карра энг яхши футболчиси Жорж Веанинг ҳаёт тажрибасидан орттирган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашамиз.

Либериялик таниқли футболчи Жорж Веа 2003 йилда карьерасини якунлайди ҳамда орадан икки йил ўтгач, ўзи вояга етган мамлакат президентлиги учун курашди. Африканинг энг яхши футболчилардан бири ўз юртида машҳурликка эга бўлишига қарамай, сайловда ютқазди.

Либериянинг 80% аҳолиси маълумотга эга бўлмаса-да, улар баъзи европаликлардан фарқли ўлароқ,  давлатни бошқаришда тажрибага эга эмас "яхши йигит" ўрнига Гарвард иқтисодиёти битирувчиси Эллен Жонсон Сирлифга овоз беришди. 

Веа сенатор сифатида тажриба орттириб, сиёсатда ҳам фойдаси тегишини исботлади ҳамда 2018 йилнинг 22 январида Либериянинг 25-президенти этиб сайланди.

Агар одамлар ҳақида қайғурсангиз, уларнинг ҳурматини қозонишингиз мумкин.

Агар нимагадир ҳаракат қилсам, демак муваффақиятга эришаман.

Коллекцияларим сафига навбатдаги титулни қўшиш учун президент бўлмадим. Ишонаманки, бу лавозимда халқимга кўпроқ нафим тегади.

Футбол билан шуғуллана бошлаганимда, "Олтин тўп"ни ҳам, унвонларни ҳам орзу қилмаганман. Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлардим ҳамда баъзан мизғиб олишни ёки овқатланишни афзал кўрардим.

Ўзи туғилиб-ўсган Либерияда футбол сир-асрорларини ўргана бошлаган Веа Камерунга кўчиб ўтгач, европалик мутахассислар эътиборини тортди. Ўша вақтларда "Монако"ни бошқараётган Арсен Венгерга Камерун терма жамоаси мураббийи Клод Ле Руа болакайга эътибор беришни маслаҳат беради ва футболчи 1988 йилда Монте-Карлога йўл олади.

Венгер қўл остидаги Жорж ўзининг барча қирраларини намоён қилди ҳамда 1989 йилда илк марта Африканинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Веа 3 бор қитъанинг энг яхши ўйинчиси бўлган, у билан бир қаторда фақатгина Самуэл Это'О ва Яя Туре турибди. 

Худо ва Арсен Венгер — футболчилик фаолиятимда энг миннатдор бўлганларим

"Монако"га кўчиб ўтганимдан сўнг, дастлабки 6 ой футбол ўйнамадим ва кўпчилик Европада мен ҳақимда вақтини беҳуда ўтказяпти дея ўйлай бошлади. Лекин ўзимга ишонардим, ўз устимда ишладим ҳамда қачондир менинг даврим келишини билардим.

Арсен Венгер менга ота каби муносабатда бўлди. Ирқчилик авжига чиққан пайтда, Арсен менга инсонга бўлган меҳр-муҳаббат нима эканлигини кўрсатди.

Мен ўзимдан мамнун эмасдим, лекин Венгер келиб, кўпроқ ўз устимда ишлашим кераклигини айтди. Бу имконсиздек туюлди, лекин охир-оқибат Арсен ҳақ бўлиб чиқди.

"Монако" (149 та ўйин, 66 та гол) Веанинг Европадаги карьераси учун трамплин майдонига айланди, лекин олдинда ПСЖ (148 ўйин, 55 гол) ва "Милан" (147 ўйин, 58 гол) жамоаларидаги ёрқин даврлар турарди. Қаҳрамоннинг парвози "Парк де Пренс"дан бошланиб, "Сан-Сиро"да ниҳоялайди. У тарихда "Олтин тўп"ни қўлга киритган дастлабки Европа қитъасидан бўлмаган футболчига айланди.

ХХ охири ва ХХI аср бошларида Веа "Челси" (15 ўйин, 5 гол), "Манчестер Сити" (9 ўйин, 4 гол) ва "Марсель" либосида (20, 5) майдонга тушди ва футболчилик фаолиятини "Ал Жазира"да якунлади (8 ўйин, 13 гол).

Ҳар бир кун якшанба бўлиши керак эмас. Ҳаётда душанба ва сешанба кунлари ҳам бор.

Жорж эриша олмаган ягона нарса — бу терма жамоа билан юксак чўққига чиқиш эди, лекин бу ерда унинг айби йўқ, муаммо шундаки, унинг жамоаси Деннис Лоуси бор Шотландия ёки Жорж Бест ўйнайдиган Шимолий Ирландия каби дунёнинг гигантлари билан рақобатлаша олмасди.

Бироқ, Веанинг ўзи футболчилик фаолиятидан норози бўлишни гуноҳ деб ҳисоблайди. У ўз ютуқларидан ғурурланиб хотиржам дам олишнинг ўрнига, ўзи улғайган Либерияни нафақат ўзининг улуғвор номи билан фахрланадиган, балки Африканинг энг маърифатли ва ривожланган мамлакатлардан бирига айлантириш учун ҳамма қўлидан келган барча нарсани қилмоқда.

Менда жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкони бўлмади, лекин фаолиятим давомида эришган ютуқларимни ҳисобга оладиган бўлсам, нимадандир шикоят қилиш айб саналади.

Мен 15 йил футбол чўққисида бўлдим ва бу мени хурсанд қилди. Лекин футболнинг менга берганини олиб, эвазига бирор нарса тақдим этишим кераклигини ҳеч қачон унутмаганман.

Шуни таъкидлаш керакки, футбол менга меҳр бера олди. Ҳар бир инсон мақсадга эга, лекин ҳамма ҳам уни амалга ошириш имкониятига эга эмас. Менда бу имкон бор эди ва улардан фойдаландим.

Менда муваффақиятли карьера бор, кўнгилдагидек ҳаёт кечирдим, ўз меҳнатим туфайли кўп нарсаларга эришдим. Аммо атрофдагиларнинг кўмагисиз ҳеч қачон бу даражага эриша олмасдим.

Мен инсонга фақат қўлга киритилган унвон ва совринлар билангина баҳо беришни истамайман.



Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика