

Ушбу ўйин Веа ўйнаган Либерия терма жамоасидаги 14-рақамни муомаладан чиқариш учун ташкил этилган эди. Собиқ футболчи ҳозир 51 ёшда, у баҳсни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада алмаштирилди. Учрашув 1:2 ҳисобида якун топди.
Веа профессионал фаолияти давомида "Монако", ПСЖ, "Милан", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Марсель" шарафини ҳимоя қилган.



