"Лестер"га қарши баҳсдан сўнг Арсен Венгер матубот-анжуманида нималар деди?

Aslanov Jasurbek
12 авг 2017, 11:28
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Лестер Сити"га қарши кечган Англия чемпионатининг биринчи тур учрашуви (4:3) ҳақида фирк билдирди.

"Биз ирода кўрсатдик ва охиригача жанг қилдик. Бизнинг дарвозага урилган баъзи голлардан қочиб қутилсак бўларди, бунинг устида ишлаймиз.

Жиру? Уни инсон ва футболчи сифатида яхши кўраман, у фантастик йигит. У кетмоқчи эмас. Бир марта унга кетиш имкониятини берганман, чунки ҳужумчиларимиз кўп эди, аммо у қолишни маъқул кўрди. Ўйинлар кўп ва ҳар бир форвардга имкон бераман деб умид қиламан.

Бу мавсумда соврин учун 6 ёки 7 жамоа курашади, бу чемпионатни янада қизиқарли қилади. Ҳар бир йўқотилган очко жуда қимматга тушиши мумкин" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports