"Лестер" Раньерини сақлаб қолиш учун мутахассиснинг маошини икки баравар оширмоқчи

Aslanov Jasurbek
23 мар 2016, 16:41
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "тулкилар" билан шартлари яхшиланган янги битим имзолаши мумкин эди.

Олдинроқ 64 ёшли мутахассис бир неча мавсум давомида "Лестер"ни бошқаришни ва шундан сўнггина фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтган эди. Аммо клуб италияликнинг бошқа гранд жамоага ўтиб кетишидан хавфсирамоқда. Мураббий ва клуб ўртасидаги шартномада мутахассис бадал пули 1 млн. фунт этиб белгиланган. Шу сабабли "тулкилар" бу бандни қайта кўриб чиқмоқчи.

Олдинроқ 64 ёшли мутахассис Евро-2016дан сўнг Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror