Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"
14 дек 2019 13:10
Янгиликлар
Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"
"Ҳамкасбларимиз билан ҳар куни жамоани қандай қилиб кучайтиришимиз мумкинлиги ҳақида бир неча соат давомида гаплашамиз. Бизнинг мулоқотимиз жуда очиқ ва самимий, бундан мамнунман. Албатта, клуб ҳали ҳеч кимни сотиб олмади.
Агар Мбаппе, Роналду ва Мессиларни сотиб олишларини сўрасам, клубдагилар мени тушунмаган бўлишарди. Буни айтмайман ҳам. Мен клуб эгаси билан очиқ суҳбатлашишим ва унга бемалол таклиф беришим мумкин, умид қиламанки биз тўғри йўналишда олға юрмоқдамиз.
Менинг энг муҳим вазифам - машғулот майдонида жамоа билан астойдил ишлаш, чунки мен яхши жамоамиз борлигини биламан", - дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Спорт арбитраж суди (CАС) "Челси"нинг янги футболчиларни рўйхатга олиш бўйича тақиқини олиб ташлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар