

Хусусан, ўзбекистонлик легионер футболчилар ҳам терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилмоқда. Бугун Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Шаҳбоз Умаров ва Элдор Шомуродов миллий терма жамоа сафидан жой олди.
Шунингдек, Аброр Исмоилов тиззасидан олган енгил жароҳати сабаб, шифокорлар тавсиясига кўра муддатидан олдин терма жамоа йиғинини тарк этди.




