Лапорта: "Роналду? Бизда Левандовски бор"
30 июл 2022 22:35
Янгиликлар
Лапорта: "Роналду? Бизда Левандовски бор"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Криштиану Роналдунинг агентлари португалиялик футболчининг трансфери борасида Каталония клуби билан мулоқотга киришгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
Лапортанинг сўзларига кўра, унинг клуби ўз олдига битта мақсадни қўйган – Роберт Левандовскини қўлга киритиш.
"Роналду ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмидик? Бизда Левандовски бор. У бизнинг асосий мақсадимиз эди ва мен бошқа изоҳ бермасликни маъқул кўраман. Роналду – профессионал ва у ҳали ҳам яхши формада. Ишончим комилки, унда вариантлар кўп, лекин у ҳамон мен ҳурмат қиладиган "Манчестер Юнайтед" клуби футболчиси", – деди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар