Лапорта: "Мессини "Барселона"да сақлаб қолиш учун барчасини қиламан"

Alisher
17 фев 2021
"Барселона" президентлигига номзод Жоан Лапорта 33 ёшли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Лео - ҳаётда ғолиб, у "Барселона" билан совринлар ютишни хоҳлайди. Мен Мессини жамоада сақлаб қолиш учун барчасини қиламан. Гарчи пул совринларни кафолатламасада, биз унга яхши таклиф берамиз.

Лионель клубимиз учун бебаҳодир", - дейди Лапорта.

Мессининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Форвард билан "Манчестер Сити" ва ПСЖ клублари шартнома имзолашни хоҳламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports