UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  1 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  4 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  1 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  3 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  2 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  3 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  11 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  12 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  9 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  22 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  1 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  2

ЛаЛига. 8-тур якунлари Янгиликлар

ЛаЛига. 8-тур якунлари

Теглар :  ЛаЛига
Ўтган ҳафтанинг охирида ЛаЛиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг муҳим ўйинлари ва маълумотлари ҳақида сизга батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Сенсация

Тур сенсацияси "Мендисорроса" стадионди бўлди. "Реал"ни қабул қилган "Алавес" бутун ўйин давомида дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган "Қироллик клуби" ҳужумларини бартараф этди ва грандга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Хулен Лопетеги қўл остидаги жамоа 3та ўйинда гол ура олмаётганди, тўртинчисида ҳам ушбу натижа такрорланди. Баҳснинг сўнгги сонияларида "Алавес" Мадрид жамоасини жазолади. Ману Гарсия Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ўз жамоаси 3 очко олишини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Реал" устози Хулен Лопетеги "ўриндиғи қимирлаб қолди".


Турнинг марказий ўйини

8-турнинг марказий ўйини Валенсия шаҳридаги "Месталья" стадионида бўлиб ўтди. 46 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрган ўйинда "Валенсия" жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири "Барселона"га етарлича муаммо туғдира олди. "Кўршапалаклар" ўйин бошида ҳисобни очиб, рақибни шошириб қўйишди. Каталония клуби Лионель Мессининг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар ташкил қилган каталонияликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади. Эрнесто Вальверденинг ўзгаришлари жамоага фойда келтирмади. Якуний ҳисоб 1:1.


8-тур натижалари


Турнир жадвали


Тўпурарлар

Тўпурарлар жадвалида етакчи ўзгарди. 8-тур олдидан иккинчи бўлиб турган "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг етакчига айланди. Стуани рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва "Севилья" ҳужумчиси Андрес Силвадан ўтиб кетди.

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол
2. Андре Сильва ("Севилья") - 7
3. Лионель Месси ("Барселона") - 6
4. Яго Аспас ("Сельта") - 5
5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


8-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика