"Лацио" "Челси" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
14 мар 2020, 18:09
"Лацио" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру билан шартнома имзоламоқчи.

Қайд этиш керакки, франциялик футболчининг лондонликлар билан тузган шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва томонлар битимни узайтиришни режалаштиришмаяпти.

Жиру январда "кўклар" сафидан кетишга яқин эди, аммо у ўзи айтганидек "Челси"да бахтли.

Оливье жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it