Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Даъвогарлар орасида Винисиус ва Левандовски бор эди
30 мар 09:53
Янгиликлар
Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Даъвогарлар орасида Винисиус ва Левандовски бор эди
Ла Лига расмий сайти март ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Унга кўра, «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатида март ойининг тенгсиз ўйинчиси деб топилди. Бразилиялик вингер март ойида 3 ўйинда 5та гол муаллифига айланди.
Винисиус овоз бериш жараёнида Роберт Левандовски («Барселона»), Браис Мендес («Реал Соседад»), Александр Серлот («Вильярреал») ва Горка Гурусета («Атлетик») сингари даъвогарларни ортда қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
21:22
Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари 0
17:12
Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади 10
Фикрлар