Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

Alisher
6 янв 2020, 17:08
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Форвард декабрь ойида ўтказилган Ла Лига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассистга эришди.

Фақатгина "Реал"га қарши ўйинда гол ҳам, ассист ҳам қайд эта олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўзининг Ла Лига доирасидаги кейинги учрашувини 20 январь куни "Гранада"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/LaLigaEN