

Хабарларга кўра, "Валенсия" 28 ёшли колумбиялик футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Клуб Родригеснинг агенти Жорже Мендеш билан ўйинчининг трансфери борасида алоқага чиққан.
"Реал" ўйинчи учун 40 миллион евродан кўп бўлган маблағ таклиф қилинган тақдирда, Хамес билан хайрлашишга қарши эмас.
Хамес Родригес жорий мавсум Ла Лигада "Реал" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


