UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  18 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Кутилмаган истеъфо Янгиликлар

Кутилмаган истеъфо

Германия Футбол Иттифоқи президенти Райнхард Гриндель истеъфога чиққани расман эълон қилинди.

Германия Футбол Иттифоқи раҳбариятида кутилмаган ўзгариш руй берди. Иттифоқ президенти Райнхард Гриндель муддати якунланмасидан олдинроқ истеъфо чиқарилди.

Гап шундаки, куни кеча Германия Футбол Иттифоқида Гринделнинг истеъфоси муҳокама қилинганди. Бугун эса мазкур кутилмаган истеъфо кутилганидан ҳам тезроқ руй берди.

Германия футболига ихтисослашган сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов куни кеча телеграмдаги каналида мазкур ҳолат борасида батафсил изоҳ қолдирганди. Германия матбуоти Гринделнинг истеъфосини талаб қилиб, унинг ўрнига терма жамоанинг собиқ футболчиси мазкур лавозимга ўтириши кераклиги ҳақида бонг ураётганди.

Куни кеча Германия матбуоти ГФИ президентлигига Филипп Лам номзодини идеал вариант сифатида ёзаётганди. Бироқ Филипп Лам кеча мазкур лавозимда ишлаш ҳақида ўйламаётганини билдириб, гап-сўзларга нуқта қўйди.

Германия Футбол Иттифоқи эса собиқ футболчи Кристоф Метцельдер номзодини кўриб чиқаётганди. Метцельдер эса қишда "Шальке" клуби билан музокара ўтказган. Гельзеркирхенликлар Метцельдерни ёзда клуб спорт директори лавозимида кўришни исташаётганди.

Германия матбуотининг ёзишича, Гринделнинг истеъфосига бош сабаб сифатида мазкур воқеалар катта ўрин тутди:

 Гриндель ЖЧдаги муваффақиятсиздан сўнг танқидлар ёмғири остида қолган Лёв билан кутилмаганда шартномани (2022) узайтирганди.

Месут Ўзил билан бўлган воқеаларни изоҳсиз қолдиргани.

 Матбуот билан мулоқотда жуда кам чиққани ва журналистларнинг ноқулай саволларидан қочгани. Яқинда ҳам "DW" нашрига берган интервьюси пайтида ФИФАнинг янги турнирлари ҳақидаги саволдан сўнг интервьюни тўхтатганди.

Тушунарсиз позиция. Даставвал Лёвнинг Хуммельс, Боатенг ва Мюллер билан терма жамоада хайрлашганини танқид қилиб, кейинчалик бу танқидий руҳдаги гап бўлмагани ва шунчаки уни нотўғри тушунишганини айтганди.

 "DFB-Medien" кузатув маслаҳатчиси сифатида ГФИни огоҳлантирмасдан ойига 6000 минг евро ҳақ олиб турган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика