Курт Зуманинг уйига ўғри тушди

Mirjalol Normatov
5 дек 2023
"Вест Хэм" ҳимоячиси Курт Зуманинг уйида талончилик амалга оширилди.

2 декабрь оқшомида футболчининг уйига ўғрилар ҳужум қилди. У пайтда футболчи ва унинг оиласи уйда бўлган, бироқ улар ҳеч нимани сезишмаган.

Уйдан пуллар, қимматбаҳо жиҳозлар ва кўплаб нодир буюмлар олиб чиқиб кетилган. Умумий зарар 3 млн еврони ташкил қилади.

Ҳеч ким жароҳат олмаган. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда.

Зума 2021 йилда "Челси"дан "Вест Хэм"га ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal