UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Кундалик №4. Ўйинга ҳам оз қолди! Янгиликлар

Кундалик №4. Ўйинга ҳам оз қолди!

20! Мана шу 20 санаси бизни Осиё Кубогидан ажратиб турибди. Бу сон кун сайин камайиб, ҳаяжонни, кун сайин оширяпти.
Сизларни билмадим-ку, мен жуда ҳам интиқлик билан кутяпман бу мусобақани.

Тонгги ва тунгги машғулотлар одатдан сал фарқ қилди. Кечқурун асосан ўйинга мос машғулот ўтказилди. Учта тенг кучли таркиб тузилиб, ҳужумни шакллантириш, ҳимояда тўғри позиция танлаш. Шу билан бирга жарима зарбаларни жонли девор турган ҳолатда муваффақиятли бажариш. Шуни таъкидлаб ўтиш лозим, Лутфулло Тўраевнинг жарима зарбалари бошқаларга қараганда анча самарали бўляпти. Ундан ташқари Сардор Рашидов ва Ислом Тўхтахўжаев ҳам бу вазиятлардан фойдаланишди. Ҳозирча Жепаров, Аҳмедов ва Ҳасанов машғулотларда иштирок этмаяптилар. Одил тикланиш жараёнини олиб бораётган бўлса, Жасурда кичик шамоллаш, Серверда эса бироз зўриқиш бор. Шу боисдан бу уч футболчи Иордания билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмайдилар.



Бразилиялик мураббийни илтифотига жавобан, терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳам Азиз Ҳайдаровга ўйинда иштирок этиш учун рухсат бердилар. 22 декбарь куни терма жамоа аъзолари Азизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга боришларини айтишди.

Тунги машғулотга келаётганимизда, "Ал Васл" стадионида ўйин бўлаётган эди. Азизнинг айтишича, БАА лигасидаги ўринбосарлар ўйини, асосий таркиб учрашувидан бир кун ўтиб бўлар экан. Шу турда "Ал Васл" сафарда, "Ал Жазира" меҳмони бўлди. Ўринбосарлар ўйини эса аксинча, меҳмон жамоанинг стадионида бўлиб ўтар экан. Четдан ўйинни кузатдим, асосий таркиб билан ўринбосарлар таркибига эътибор бир хилда. Шифокоридан тортиб, маъмуригача. Ҳамма-ҳаммаси бир хил. Бизда эса асосий таркиб ва ўринбосарлар ўртасидаги фарқ жуда катта. Аммо ўйин борасида Ўзбекистон ёшлар лигаси қизиқарлироқ, бироқ моддий техника база борасида мақтана олмаймиз.



Бу услубни олий лигада ҳам қўллайдиган пайт келган кўринади. Ўринбосарлар ҳам асосий таркиб ҳаракат қиладиган майдонда тўп тепишади. Бу эса уларга бўлган эътибор юқорилигидан далолат. Ҳар икки жамоа ҳам асосий майдонда ўйнаши боис, асосий таркиб меҳмонда, ёшлари ўз уйида тур ўйинини ўтказар экан. Кетма-кет битта майдонда икки ўйин ўтказиб бўлмаслиги сабаб бўлса керак, клублар шу йўлни танлашган.

Буни энг фойдали жиҳати бошқа ерда. Олий лигада 18талик таркибга кирган футболчилар ўринбосарлар баҳсида деярли иштирок этмайдилар. Боиси, эртанги ўйин олдидан уларни асрашади. Аммо ўйинда 11 нафар футболчи асосий таркибда, эҳтиёжга қараб 3 нафари захирадан майдонга тушади. Қолган тўрт нафари эса ўйин амалиётисиз қолади. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, бир футболчи икки жамоа орасида қолиб, йил давомида саноқлигина ўйинида иштирок этади. Агар бизда ҳам асосий таркиб жамоалари эртасига ўйнасалар, ўйинда иштирок этмаган футболчиларда ўйин амалиёти бўлади. Бу ҳақда шу кунларда Азиз Ҳайдаров билан катта суҳбат қилишни режа қилдим, албатта уни сизларга ҳам тақдим этаман.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика