Кун фотоси. Жижи Буффоннинг бешинчи жаҳон чемпионати!

Narzulla Saydullayev
21 июн 2014, 09:39
Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон учун Бразилияда давом этаётган Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлди.

ЖЧ-1998. Францияга 20 яшар Буффон “Парма” футболчиси сифатида ташриф буюрган ва Жанлука Пальюка (суратда ўнгда) ҳамда Анжело Перуцци (суратда марказда) дан сўнг Италия терма жамоасининг учинчи дарвозабони бўлган. Таъкидлаш жоиз, мундиал бошланиши арафасида Перуцци жароҳат олган ва унинг ўрнини Франческо Тольдо эгаллаган.

ЖЧ-2002. Италия Буффон билан бирга 1/8 финалга етиб келган. Лекин ҳакамнинг ўйинни “дахшат”ли бошқариши Жанубий Кореяни чорак финалга, Италияни эса уйга равона қилган.  

ЖЧ-2006. Бу жаҳон чемпионати ҳақида кўп гапириш шарт бўлмаса керак.

ЖЧ-2010. Ўхшамаган мундиал: Италия терма жамоаси оддий гуруҳдан (Парагвай, Словакия ва Янги Зеландия) плей-оффга чиқа олмаган. Икки дуранг ва гуруҳда сўнгги ўрин.

ЖЧ-2014. Англияга қарши кечган илк гуруҳ ўйинини Буффон саломатлиги билан боғлиқ муаммо сабаб ўтказиб юборди. Коста-Рика билан ўйинда майдонга тушган Жиди жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқариб қола билмади. Гуруҳнинг сўнгги ҳал қилувчи ўйини Уругвайга қарши бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувда Буффон ва унинг гвардиясига омад тилаймиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com