Куман Португалиядан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

10 июн 2019, 08:55
Нидерландия терма жамоаси устози Миллатлар Лигаси финалидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Балки бу ўйинчиларнинг ҳали соврин ютиши учун вақти келмагандир. Олдинда Евро—2020 ўйинлари кутиб турибди ва ўйинчиларим ҳақида бирор ёмон сўз айта олмайман. Мен улар билан фахрланаман. Бугун бизга ғалаба учун озгина етмади. Умуман олганда бугунги ҳаракатларимизга ижобий баҳо берса бўлади. Голли вазиятларимиз бўлди. Ўткирроқ ўйнашимиз керак, бу тарафдан эса бизда муаммолар бўлди. Биз энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз шартлигини тушунгандик, бироқ ўхшамади”,—дейди Куман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›