Куман: "Биргина гол Гризманни очиб юборади"
31 окт 2020 00:55
Янгиликлар
Куман: "Биргина гол Гризманни очиб юборади"
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ҳужумчилар Ансу Фати ҳамда Антуан Гризманнинг ўйинлари ҳақида гапирди.
"Фатига шу темпни ушлаб қолиб, ривожланишда давом этишини маслаҳат берган бўлардим. Кеча у билан камчиликларни тўлдириш мақсадида суҳбат олиб боргандим. У кўп концентрацияни йўқотади ва тўпни олдириб қўяди.
Унинг иқтидори юқори, потенциали ҳам яхши. Бироқ у ривожланиши керак. Ансу концентрацияни йўқотмасликка катта эътибор бериши керак.
Ғалабани кийим алмаштириш хонасида ҳис қилиш мумкин. "Реал"дан кейин бироз кайфият тушиб кетганди. Орадан бир неча кун ўтди - хурсандмиз.
Футболчиларнинг машғулотидан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Гризманн эса ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман. Биргина гол уни очиб юборади. Унгача у хотиржамликни сақлаб қолиши керак", - деди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар