UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  47 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1

Крузнинг сабри чидамаяпти Янгиликлар

Крузнинг сабри чидамаяпти

Австралия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Робби Круз жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

Маълумки, ушбу футболчи баъзи сабабларга кўра аввалги иккита мундиални ўтказиб юборганди. Африкада бўлиб ўтган 2010 йилги мусобақа пайтида Круз 21 ёшда эди ва рақобат туфайли таркибга кира олмаганди. ЖЧ-2014да эса жароҳати сабаб рўйхатдан қолиб кетганди.

Мана энди унинг ҳам омади келди ва жаҳон чемпионатига боришга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. "Мен бир нечта жароҳатларни ҳатлаб ўтдим, - дейди терма жамоа сафида 63та ўйин ўтказган футболчи. - Тўғрисини айтсам, сабрим чидамаяпти, мундиал тезроқ бошланса бўларди".

Ҳозирда Германиянинг "Бохум" клубида фаолиятини давом этттираётган 29 ёшли футболчи яна шуларни қўшимча қилди: "Менга янги мураббийимизнинг тактикаси ёқди. Биз асосан қарши ҳужумлар устида ишлаяпмиз, чунки жаҳон чемпионатида ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этишнинг имкони йўқ".

"Чехия билан ўртоқлик учрашувида айнан қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун 4:0 ҳисобида зафар қучдик. Менимча, бу услуб жаҳон чемпионатида ҳам қўл келади. Навбатдаги назорат баҳсини Венгрияга қарши ўтказамиз. Бу биз учун ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика