

«Албатта жамоа яхшироқ ўйнашини истардим, аммо асосийси 3 очкони қўлга киритдик. Италия кубоги финалида «Ювентус»га қарши баҳсга энг яхши формада етиб боришга уринаяпмиз, дастлаб А серияни тугатиб олишимиз керак.
Менинг ишимда техник, тактик ва психологик аспектлар муҳим роль ўйнайди. Ҳа, қийинчиликлар бор, ҳа, доим ҳам кучли ўйин кўрсатиб бўлмайди.
«Милан»даги келажагим борасида ўйлашга вақт йўқ», – дейди Брокки.



