Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди

Alisher Ostonov
17 май 2025, 22:31
Англия кубоги финали доирасидаги "Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити" ўйини бўлиб ўтди.

Манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Лондонликлар ўйинчиси Эберечи Эзе 16-дақиқада ҳисобни очди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа "шаҳарликлар" жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди.

"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк бор соврин ютди.






Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›