

“Бу борада битта футболчини айтиш мен учун мушкул. Барча спорт турларида бўлгани каби футболда ҳам кучлилар ҳамиша ўз даражаларидаги рақобатчилари орасида йўқолиб қолмаслик учун ҳаракат қиладилар.
Неймар, Месси, Левандовски, Игуаин ва бошқа топ-ҳужумчилар билан рақобатим ҳали узоқ давом этади. Бу уруш эмас, бу футболчилар ўртасидаги соғлом рақобат. Биз энг яхши бўлиш учун ўзаро курашяпмиз, – деди Роналду.




