Ковач: "Бавария"нинг барча футболчиси ўйнашни хоҳлайди ва бунинг иложи йўқ эканлигини тушунишни исташмайди"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2018, 13:35
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Шальке-04"га қарши бўладиган Бундеслиганинг 4-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Чемпионлар лигасидаги стартдан мамнунмиз, бироқ бу энди ортда қолди. Бундеслиганинг вақти келди. "Шальке" билан ўйинда "Байер"га қарши баҳсда тўхтаб қолганидан бошламоқчимиз. Осон бўлмайди, аммо ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.

Ҳамма ўйнашни истайди ва бунинг иложи йўқ эканлигини тушунишни исташмайди. Мураббий сифатида ҳаммасини олдиндан режалаштириб, таркибда барқарорлик бўлишини таъминлашим лозим" - дейди Ковач.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de