

28 ёшли хавбек мавсумолди тайёргарлик учун жамоага қўшилди. Бразилиялик футболчига мавсумни кечроқ якунлагани учун 8 сентябрга қадар таътил берилган эди, аммо у "Барселона"га эртароқ қўшилди ва машғулотларни бошлади.
Mundo Deportivo'нинг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" янги бош мураббийи Рональд Куман Коутиньога ишонч билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал доирасидаги "Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда Филиппе Каталония жамоасига 2та гол урган эди.



