Коутиньо учун курашаётган жамоалар номи маълум бўлди

Mirjalol Normatov
30 май 2019, 21:26
"Барселона" ҳужумчиси Филиппе Коутиньонинг хизматларига уч топ-клуб томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, бразилияликни "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Челси" каби жамоалар ўз сафида кўрмоқчи. Шуларнинг орасида фақатгина "Челси" курашда аутсайдерлик қилишмоқда.

Олинган маълумотларга қараганда, "Барселона" футболчининг трансферидан 115 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo