Коутиньо - Европада ўйнаётган энг яхши бразилиялик футболчи

Narzulla Saydullayev
31 дек 2016, 18:50
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Европада ўйнаётган энг яхши бразилиялик футболчига топшириладиган Samba Foot совринига эга бўлди.

24 ёшли футболчи 32,13% овоз билан «Барселона» ҳужумчиси Неймарни (27,88%) ортда қолдирди.

Учинчи ўринни «Реал» вакили Каземиро (13,35%) эгаллади.

Сўровномада бразилиялик журналистлар, собиқ ва ҳозирги футболчилар, мухлислар иштирок этишди.

Олдинги икки йилда бу соврин Неймарга насиб қилганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sambafoot.com