Коутиньо Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" сафида ўйнашдан бош тортиши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 сен 2017, 14:41
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этишдан бош тортиши мумкин.

Футболчи клуб раҳбарияти уни "Барселона"га сотмаганидан норози ва уларга қарши иш қилишга қарор қилди.

Бразилиялик Туманли Альбионни тарк этишга ва январда "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда. Агар ҳозир Коутиньо "Ливерпуль"да ўйнамаса, янги жамоасида Чемпионлар лигаси учрашувларида иштирок этиши мумкин.

"Ливерпуль" Европанинг энг нуфузли чемпионатини "Марибор", "Спартак" ва "Севилья" билан бир гуруҳда бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es