Коутиньо: "Барселона"га совринлар ютишда ёрдам бериш учун қайтдим"

Mirjalol Normatov
11 окт 2020, 23:55
Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо "Барселона"га қайтиши сабабини айтди.

"Каталонияга совринлар ютиш учун, жамоага бу йўлда қўлдан келганча ёрдам бериш учун қайтдим. Бор эътиборимни шунга қаратганман", - деди Коутиньо.

Ушбу мавсумда Коутиньо "Барселона" таркибида 3 ўйинда 1 гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Барселона" совринларга эга чиқмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal