

Муаммо 56 ёшли мураббийнинг терма жамоа билан тузган шартномасида. У Евро-2020 сўнггига қадар амал қилади, мусобақа кейинги йилга кўчирилганини ҳисобга олсак, шартнома ўз-ўзидан камида бир йилга қадар узаяди.
Куманнинг терма билан тузган шартномасида аниқ бир муддат кўрсатилмаган. Фақатгина Евро-2020 якунига қадар деган банд бор.
Эслатиб ўтамиз, Куман футболчилик фаолияти даврида 1989-1995 йиллар давомида Нидерландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.



