

“Жамоам ўйинидан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Энг катта плюс шундаки, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Алексис Санчес? У тасодифан “Интер”да пайдо бўлиб қолгани йўқ. Санчес яхши жисмоний ҳолатига эга бўлиб бормоқда. У Англияда ҳурмат қилингандаги каби футболчи бўлишни хоҳламоқда. Алексис тўғри йўлда. У жуда яхши ўйин ўтказди”, — дейди Конте.
Санчес “Брешия”га қарши баҳсда 1 та гол уриб, 2 та голли узатма берди.



