Коман бутун фаолиятини "Бавария"да ўтказишга қарши эмас
21 мар 2016 18:45
Янгиликлар
Коман бутун фаолиятини "Бавария"да ўтказишга қарши эмас
"Бавария" ҳужумчиси Кингсли Коман Мюнхен клубида узоқ вақт қолмоқчи.
Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Ювентус"га тегишли ва у "Бавария" шарафини ижара асосида ҳимоя қилмоқда.
"Фаолиятини муваффақиятли ўтказган футболчилар жамоасини жуда кам алмаштиради. Мен жаҳоннинг энг яхши уч клубидан бири бўлган жамоада ўйнаяпман. Бутун фаолиятимни шу ерда ўтказишга қарши эмасман" - дейди Коман.
Фикрлар