Коло Муани Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

Omonjon To`xtamirzayev
26 июн 2023, 12:16
Футболчиларнинг фикрига кўра, "Айнтрахт" ҳужумчиси Рандаль Коло Муани ортда қолган мавсумда Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Айнан футболчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ҳужумчи чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида 32 учрашувда майдонга тушган Рандаль Коло-Муани 15 та гол урди ва 14 та голли узатма етказиб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild