Кобе Брайант: «Роналдиньо шундай деганди: «Бу йигитча энг зўри бўлади». У 17 ёшли Месси ҳақида гапирганди»

Narzulla Saydullayev
24 янв 2016, 08:33
Машхур баскетболчи Кобе Брайант «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо 17 ёшли Лионель Мессига берган таърифини эслади.

«Анча олдин «Барселона» Лос-Анджелесга келганди. Ўз дўстим Роналдиньо менга шундай деганди: «Кобе, сенга жаҳоннинг энг кучли футболчиси бўладиган йигитчани кўрсатаман».

Мен шундай дедим: «Нима? Сен энг зўрисан». Аммо у давом этди: «Йўқ, йўқ, мана бу болакай энг зўри бўлади.

Бу 17 ёшли Лионель Месси эди», – дейди Брайант.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com