

"Биз Тьяго билан январда шартнома имзолаймиз деб ҳазиллашган эдик. Унинг майдонга қайтиши борасида шошилмаслик керак. У ҳали умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, аммо бунга бир қадам қолди.
Тьяго келаси ҳафта машғулотларда бўладими? Бунинг учун бошида у бир неча тестдан ўтиши керак", - дейди Клопп.
"Ливерпуль" устози шунингдек кейинги ҳафта Жердан Шакири ва Жеймс Милнернинг сафга қайтишига умид қилиб қолишини айтди.



